21:30 / 25.04.2018
5 416

Урганч туманида пони отларига эга биринчи болалар боғчаси иш бошлади

Урганч туманида пони отларига эга биринчи болалар боғчаси иш бошлади
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти Урганч туманидаги Ғойбу қишлоғида жойлашган «Ширинтой» болалар боғчасига Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи арафасида иккита пони оти олиб келинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Эндиликда ушбу боғчада тарбияланаётган болалар иппотерапия яъни от устида юриш орқали физиотерапия муолажасини олишлари мумкин бўлади.

«Психология нуқтаи назаридан от билан алоқа инсонда ижобий ҳиссиёт уйғотади. Унинг бақувват бўлишига кўмаклашади», — дейилади хабарда.

«Ширинтой» болалар боғчасидаги олтита гуруҳда 120 нафар тарбияланувчи бўлиб, унда спорт, рус ва инглиз тиллари бўйича гуруҳлар мавжуд.

Маҳаллий аҳоли вакиллари таклифларига кўра, мактабгача таълим муассасасида яна иккита қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари очилди ва ҳозирда уларда 50 нафар бола тарбияланмоқда.

Болалар боғчаси 2,6 миллиард сўм миқдоридаги инвестициялар ҳисобига барпо этилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Агриппина Шин боғчада болалар учун яратилган шароитлар билан танишди ва таълим жараёни бўйича тавсиялар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганч туманида пони отларига эга биринчи болалар боғчаси иш бошлади