
Германия, Франция, Швейцария, Бразилия, Буюк Британия ва Сингапур мамлакатларидан 100 дан зиёд сайёҳ Қашқадарё вилоятга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан KUN.UZ'га хабар беришларича, сайёҳлар орасида Ўзбекистонга оддий туристлар қаторида келган Сингапур бош вазири ўринбосари Тео Чи Хан ҳам бўлган.
Буюк Ипак йўли бўйлаб поездда саёҳат қилаётган сайёҳларни Қамаши тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакили тантанали равишда кутиб олишган.
Хорижлик меҳмонлар Қамаши туманида бўлиб, маҳаллий халқ маданияти ва анъаналари билан танишишган.
Меҳмонлар ўзбек халқининг "Келин салом" ва болани бешикка белашга бағишланган "Алла"сини катта қизиқиш билан қарши олишди.
Ўзбек рақслари, доира садолари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади - хорижлик сайёҳлар ҳам маҳаллий халққа қўшилиб мазза қилиб рақсга тушишди.
Тўкин дастурхон атрофидаги меҳмондорчиликдан кейин сайёҳлар улуғвор Оқсарой ва бошқа диққатга сазовор масканларни кўриш учун Шаҳрисабзга йўл олишди.






“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.