
Бугун, 28 апрель куни тонгги соат 4:34да Юнусобод туманининг Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишган чорраҳада йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабарига таяниб Даракчи нашри маълум қилмоқда.
Х.О. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» ва ЙҲХБ инспектори сержант Х.М. бошқариб бораётган «Ласетти» русумли хизмат машинасининг ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккила ҳайдовчи, шунингдек, «Ласетти» йўловчиси — ЙПХ инспектори, сафдор О.Ф. ҳамда «ВАЗ-2107» автомобили йўловчилари Ч.Ш. ва Г.О. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
«ВАЗ-2107» салонидаги яна икки нафар йўловчи — ҳозирда шахси аниқланаётган, тахминан 50-60 ёшлардаги эркак ва аёл киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Facebook’даги "Водители Ташкента" гуруҳининг аъзоси воқеа жойидан суратларни жойлаштирди.



Юнусобод ТуманиЙўл-Транспорт ҲодисасиТошкент ШаҳарВАЗ-2107Ласетти МашинаҲайдовчи ЖароҳатлариШифохонага ЁтқизишСуриштирув ИшлариВодители Ташкента Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар