
Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси ходими ЎзМТРК “Тошкент” телеканали журналистларига камерани синдириб ташлаш билан таҳдид қилди.
Телеканалдаги “Пойтахт йўлларида” кўрсатуви бошловчиси ички ишлар органи ходимидан тегишли маълумот сўраганида, бошқа бир ходимнинг қаршилигига учраган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ички ишлар органи ходими журналистнинг камерасини синдириб ташлаши ҳақида айтгани тасвирланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳам ушбу лавҳа юзасидан баёнот берди.
“Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази “Тошкент” телеканали журналисти томонидан тасвирга олинган Қўриқлаш хизмати ходимининг нотўғри хатти-ҳаракати (ушбу телеканал ва "Пойтахт йўлларида" кўрсатуви логотипи туширилган видеотасвир Интернет тармоғида тарқатилган) юзасидан хизмат суриштируви олиб борилаётганлиги ҳақида хабар беради”, - дейилади баёнотда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар