Маълумки, Давлатимиз раҳбари 9 май “Ҳотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзбек халқининг юксак инсоний фазилатларининг ёрқин намунаси бўлган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадрини инобатга олиб, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш мақсадида “Халқлар дўстлиги” номи ва ёдгорлик ансамблини Пойтахт марказига қайтариш юзасидан кўрсатма берди.
Айни дамда шаҳримизнинг муҳташам санъат саройи олдидаги майдон ва унинг атрофидаги ҳудудда улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида марказий кўчалар ва йўл ўтказгичларда вақтинчалик тирбандликлар юзага келиб, шаҳар аҳолиси ноқулайликларга дуч келмоқда.
Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан амалга оширилаётган шу ва бошқа қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг қулайлиги, пойтахт кўчаларининг гўзаллиги ҳамда порлоқ келажагимиз учун хизмат қилиши шубҳасиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади