Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Мазкур ҳужжат болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш соҳасидаги муаммолардан келиб чиқиб қабул қилинди ва ўз навбатида халқимиз учун мазкур соҳада енгиликларни яратди.
Жумладан, илгари болаларни боғчага қабул қилиш бўйича мурожаатлар фақат фуқаронинг ўзи келган ҳолда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари қабул қилинган бўлса, янги тартибга асосан фуқаро бу масаладаги мурожаатларини давлат хизматлари марказига ҳафтанинг хоҳлаган иш куни ўзи борган ҳолда топшириши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳар куни, шунингдек онлайн режимда топшириш имконига эга бўлди.
Яна бир янгилик шундан иборат бўлдики, энди ҳар бир ота-она боғчаларнинг расмий веб-сайти орқали боғчанинг сиғими ва мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар, анкеталар рўйхати ҳамда навбатга киритилганлар тўғрисида маълумотлар билан доимий тарзда танишиб бориши мумкин. Бу янгиликлар доимий тарзда янгилаб борилади.
Шу билан бирга, мурожаат этувчи фарзандини боғчага жойлаштириш учун илгари 5 турдаги ҳужжатларни тақдим қилган бўлса, янги тартибга кўра фақат анкета тўлдириш талаб этилади. Бундан ташқари, илгари бу масаладаги мурожаатлар 10 кунда кўриб чиқилган бўлса, бу муддат энди бир иш куни этиб белгиландиқисқартирилди.
Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул комиссияси аризани кўриб чиқиш натижасида йўлланма бериш, аризани навбатга қўйиш ва аризачига бўш жой мавжуд бўлган бошқа муассасани таклиф қилиш тўғрисидаги қарорлардан бирини қабул қилиш тартиби бекор бўлиб, эндиликда мактабгача таълим бўлими анкетага асосан йўлланма расмийлаштиради ёки уни навбатга қўяди.
Ногирон бўлган шахсларнинг, уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг, ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, талабалар ва педагогларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган ҳамда бошқа муассасалардан ўтказилган болалар, шунингдек акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар анкеталари имтиёзли рўйҳатга киритилди.
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди