
Астрономлар 17 май куни Ерда беш баллик шкала бўйича иккинчи даражадаги магнит бўрони юз беришини тахмин қилишмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, май ойидаги нисбатан сокин геомагнит ҳолати фонида бўрон G2 даражасида кутиляпти, Ер магнитосфераси эса 7, 8 ва 18 май кунлари бир оз ёмон вазиятда бўлади.
Таъкидланишича, иккинчи даражадаги магнит бўронлари энергетик тизимларда кучсиз флуктуацияларга олиб келади, шунингдек, космик аппаратларни бошқариш тизимларига бир оз таъсир кўрсатади. Шу билан бирга қутб ёғдулари 60 даража ва ундан юқори баланд кенгликларда кузатилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар