date
views 3 707

Ҳунармандлар энди Миллий авиакомпания хизматларидан 25 фоиз чегирма билан фойдаланади

Ҳунармандлар энди Миллий авиакомпания хизматларидан 25 фоиз чегирма билан фойдаланади
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эндиликда, қиймати 5000 минг АҚШ долларигача бўлган ҳунармандчилик махсулотларини Республика худудидан олиб чиқилишида “Ҳунарманд” уюшмаси Бадиий кенгашининг хулосаси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг сертификати асос бўлади. Бунда “Ҳунарманд” уюшмаси ҳунармандларга зарурий хужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиб боради.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси хизматларидан фойдаланилганда ортиқча юк учун 25% чегирмалар тақдим этилади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳунармандлар энди Миллий авиакомпания хизматларидан 25 фоиз чегирма билан фойдаланади