09:04 / 04.05.2018
4 847

Шавкат Мирзиёев: Ҳокимлар қачон мактабларга кириб маъруза ўқийди?

Шавкат Мирзиёев: Ҳокимлар қачон мактабларга кириб маъруза ўқийди?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

KUN.UZ нашрининг хабар беришича, давлат раҳбари мамлакатда пахта етиштириш ва уни чет элга сотиш масалаларига тўхталар экан, энди пахтани хом ашё сифатида эмас, балки қўшимча қиймат билан ўзимизда ишлаб чиқариб сўнг сотилиши, шу йилнинг ўзида ҳар бир вилоятда биттадан кластер ташкил қилиниб, синовдан ўтишини айтди.

“Кластерлар бўлганидан кейин, тасаввур қилинг вилоят ва туман ҳокимларининг қўли пахтадан бўшайди - ижтимоий соҳа, ёшларнинг тарбияси, нуронийлар, адабиётчилар, адашганлар, умуман тарбия соҳасига эътибор қаратади. Айтинг, ҳозир қайси ҳоким мактабга кириб болаларга маъруза қиляпти? Ҳеч ким. Бир ойда бир марта бўлса ҳам кирса қани эди.

Пахтанинг таннархини ҳеч қачон бундай кўтармаган эдик. Ҳозир 1 млн 200 мингдан 3 млн 225 минг сўмга кўтардик. Чунки, деҳқон далага чиқиб меҳнат қилганидан кейин манфаат топиши керак, ахир”, - деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Ҳокимлар қачон мактабларга кириб маъруза ўқийди?