Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 1 май кунидан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилди.
Ушбу тизим синов тариқасида ишлатилаётгани сабабли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келса ёки тизимни яхшилаш бўйича таклифлар бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг [email protected] электрон почтасига маълумот юбориш сўралади.
Ушбу хизматдан вақтинчалик қуйидаги шахслар фойдалана олмайдилар (ижара шартномаси бўлмаганлар):
- агар ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар-жой мулкдорининг ёки ушбу турар-жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса;
- агар ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди