
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яна бир жиноий аёллар гуруҳи янги туғилган норасида гўдакни сотаётганда қўлга олинди.
Қўқонлик О.Ҳ. таниши М.Ғ. билан тил бириктириб, М.нинг жияни Н.И.нинг никоҳсиз туғилган ўғил фарзандини Н.га 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 50 долларини олишган.
Туғуруқхонадан чақалоқни олиб чиқиш куни эса қолган 9 950 АҚШ долларини олаётган вақтда департаментнинг Қўқон шаҳри ва Қува тумани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди. Ушбу воқеа акс этган лавҳаларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарзанд инсон зотига берилган энг азиз неъматдир. Буни қадрламаганлар бир кун келиб тирноққа зор бўлиши тайин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар