22:14 / 07.05.2018
5 086

Кийимлар орасига яширилган салкам 12 минг доллар фош бўлди

Кийимлар орасига яширилган салкам 12 минг доллар фош бўлди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга амалдаги божхона қоидаларига риоя қилиш, ўзлари билан олиб ўтаётган товар ва нақд хорижий валюталарни тўғри декларациялашлари учун божхона постларида ахборот ҳудудлари ташкил этилган бўлиб, ахборот пештахталари барча учун қулай ва кўринарли жойларга жойлаштирилган. Аммо, божхона қоидаларига риоя қилмасликнинг оқибати фуқаро А.Б.га қимматга тушди.

“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган ушбу фуқарони божхона назоратидан ўтказиш вақтида у ўз ёнида яширилган ашёлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, А.Б. эгнидаги ички кийими ичига жами 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кийимлар орасига яширилган салкам 12 минг доллар фош бўлди

Жамият янгиликлари