07:32 / 09.05.2018
3 679

HRW​: Ўзбекистон​ қамоқхоналарида бирорта ҳам журналист қолмади

HRW​: Ўзбекистон​ қамоқхоналарида бирорта ҳам журналист қолмади
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган журналист Бобомурод Абдуллаев 7 май куни суд мажлисидан озодликка чиқарилди. Шунингдек, судланувчи Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёрнинг ушбу ишга алоқаси бўлмагани туфайли, улар суд томонидан оқланди.

Кун.уз мухбири билан суҳбатлашган Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердловга кўра, бу мустақил Ўзбекистон тарихида янги эпоха бошланганини билдиради.

Кеча Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносидан Абдуллаев иши бўйича барча судланувчиларнинг озод этилгани тарихий воқеаликка айланди. Шунга қарамай, HRW ташкилоти журналист Бобомурод Абдуллаевдан 159-модда бўйича қўйилган барча айблов олиб ташланишини сўрайди, деб фикр билдирди адвокат ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Свердловнинг таъкидлашича, суд мажлисида Абдуллаев Ўзбекистон махфий хизмати ходимлари қўлида қийноқларга солингани ҳақида гапириб берган.

​Мен ишонаманки, ҳуқуқбон, дипломат ва журналистлар учун ўта шаффоф даражада ўтказилган Абдуллаев иши ўзбек суд тизимида янги стандартларни ўрнатишда асосий мезон вазифасини ўтайди. Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаётхон Насриддиновнинг озод этилиши билан, Ўзбекистондаги қамоқхоналарда журналистлар қолмади. Эндиликда сўз эркинлиги, жумладан интернетни цензураси борасида қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Ҳукумат мўътадил ва тинч мақсаддаги танқид, кишилар томонидан давлат сиёсатини муҳокама этилишини нафақат қарши олиш, балки қўллаб-қувватлаши тўғрисида сиёсий ирода билдириши керак, дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » HRW​: Ўзбекистон​ қамоқхоналарида бирорта ҳам журналист қолмади