16:32 / 10.05.2018
4 388

Куртов Ўзбекистон нега ҳозирча Марказий Осиёда етакчи бўла олмаслиги ҳақида

Куртов Ўзбекистон нега ҳозирча Марказий Осиёда етакчи бўла олмаслиги ҳақида
Россия стратегик тадқиқотлар институтининг олд эксперти, сиёсатшунос ва тарихчи Аждар Куртов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида рақобат бўлиши мумкинми, шунингдек, бу ҳолат нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди, деб ёзади Спутник нашри.

Эксперт фикрига кўра, Назарбоев ва Мирзиёев ушбу босқичда бир-бири билан шахс сифатида рақобат қилаолмайди, иқтисодий соҳада эса Қозоғистон анча кучлироқ кўринмоқда.
"Рақобат — агар гап иқтисодий рақобат ҳақида бораётган бўлса, унчалик ҳам ёмон нарсамас. Аммо илгарироқ Тошкент ва Остона ўртасида икки етакчининг шахс сифатида бир-бирига қарама-қаршилиги мавжуд эди. Бу эса икки мамлакат муносабатларига ўта салбий таъсир кўрсатганди. Ҳозир бу ҳолат кузатилгани йўқ, Ўзбекистоннинг янги етакчиси эса ахил қўшничилик тамойиллари асосида қурилган очиқ ташқи сиёсатни кўз-кўз қилмоқда", — деб таъкидлади Куртов.

Эксперт таъкидига кўра, шу билан бирга шу пайтгача ҳал қилинган ва ҳал қилиб келинаётган кўпгина масалалаларга қарамай, ечими узоқ вақтни талаб этадиган мураккаб муаммолар ҳам йўқ эмас.


Шавкат Мирзиёевнинг етакчи сифатидаги роли ҳақида гапирар экан, эксперт, кўзга кўринган муваффақиятлар ва прогрессив ташаббусларга қарамай, Тошкент ҳозирча қатор кўрсаткичлар бўйича шимолдаги қўшниси билан беллаша олмаслигини айтиб ўтди.


"Тўғри, Ўзбекистон демографик устунликка эга, аммо бу камлик қилади. Аҳолининг кўплиги ўзининг ижобий томони билан бирга, қўшимча харажатлар ва мажбуриятларни талаб этади. Бу одамларнинг қорнини тўқ тутиш, кийинтириш ва иш билан таъминлаш керак. Бу борада Ўзбекистонда айрим камчиликлар кўзга ташланмоқда. Худди шу маънода Қозоғистоннинг ютуқли томонлари кўп, унинг аҳолиси сони камроқ, табиий ресурслари эса кўп", — деди Куртов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Куртов Ўзбекистон нега ҳозирча Марказий Осиёда етакчи бўла олмаслиги ҳақида