Чилонзорда номаълум шахслар «иномарка»ни ёқиб юборди (видео)

Чилонзорда номаълум шахслар «иномарка»ни ёқиб юборди (видео)
Фото: «Repost.uz»
Шу йилнинг 4 май куни Тошкентнинг Чилонзор туманида хорижий автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда «Репост» сайти хабар берди.

Хабарга кўра, машина номаълум шахслар томонидан қасддан ёқиб юборилган. Видео кузатув камераси орқали олинган бўлиб, сайт таҳририятига Телеграм-бот орқали юборилган.
Чилонзорда номаълум шахслар «иномарка»ни ёқиб юборди (видео)
Машина ўт ўчирувчилар келгунча бутунлай ёниб кетган.
Фото: «Repost.uz»

Видеода машинанинг қандай қилиб 16:08 да тўсатдан ёнишни бошлагани кўрсатилган. Бир неча дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келади, аммо у пайт машина бутунлай ёниб улгуради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар