22:06 / 10.05.2018
4 472

Паспорт олишга электрон навбат йўлга қўйилди

Паспорт олишга электрон навбат йўлга қўйилди
Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг янгиланган талқини ишга туширилди, дея хабар қилди марказ маъмурияти.

Унинг ёрдамида Ўзбекистон фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олишга ариза бериш учун яшаш жойи бўйича маълумотлар тўплаш пунктида Ички ишлар вазирлиги ҳужжат тўплаш пунктига шахсан бормаган ҳолда электрон навбатни банд қилиш мумкин бўлади.

Банд қилинган навбат рақами, санаси ва вақти ариза берувчига SMS-хабар орқали бир иш куни давомида юборилади. Бундан ташқари, сайтда ариза-анкета бланкасини тўлдириш ва чоп этиш ёки тўлдирилмаган бланкани чоп этиб олиш мумкин.

Сайт паспорт ва гувоҳномани олиш учун давлат божи тўлови квитанциясини тўлдириш ва уни бир иш куни давомида чоп этишга имкон беради. Давлат божини Click мобил банкинг тизими орқали ҳам тўлаш мумкин.

Сайт кун давомида техник муаммолар сабабли ишга тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паспорт олишга электрон навбат йўлга қўйилди