
16-19 май кунлари Украинанинг учта области делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Республикага Сумск, Львов ва Херсон области вакиллари келади. Бу ҳақда “Kun.uz” нашри хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Львов области маъмурияти минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, Украина делегацияси XXII “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро кўргазмаси ва конференциясида ҳамда XIII энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбаларига алоқадор халқаро кўргазмада иштирок этишни режалаштирмоқда.
Режага кўра, Украинанинг учта области раҳбарлари Ўзбекистон бош вазири ўринбосари билан учрашиб, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришади. Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар