08:03 / 12.05.2018
6 923

Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди

Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди
3 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Б. Ж.ни собиқ ходими Ш. И. пичоқлагани “UzNews” нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи манбаси томонидан хабар қилинди.

Ўзаро жанжал натижасида собиқ ходимнинг МИБ бошлиғини пичоқлаганига асосий сабаб сифатида, Ш.И.нинг ишдан бўшатилгани қилиб кўрсатилмоқда.

МИБ бошлиғи Ш.И.га ходимларни лавозимга қўйиш ва уларни ишдан олиш ўзининг ваколатига кирмаслиги, балки бу Вилоят МИБ бошқармаси ихтиёрида эканлигини тушунтирган. Лекин, Ш.И. ўзининг ишдан бўшашида асосий айбдор ўзининг собиқ бошлиғи деб билган ва уни пичоқлаган.

Бундан ташқари манбанинг маълум қилишича, МИБ бошлиғи Б.Ж.нинг ҳозирги аҳволи анча яхши ҳолатда бўлиб турибди. Шунингдек, ўша куни МИБ биносига келган Ш.И. спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги ҳам қўшимча қилинмоқда.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди