22:33 / 14.05.2018
4 177

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Кенгаш раиси этиб тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов тайинланган.

Жамоатчилик кенгашини тузишдан кўзланган мақсад — Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш, давлат-хусусий шерикчилигини кенгайтириш, шаҳарни бошқаришда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, Тошкент шаҳрини хорижий алоқаларини ривожлантириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали шаҳар бюджетига солиқ ва бошқа тўловлар тушумини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шаҳар экологиясини яхшилаш, парклар, мини-парклар ҳамда яшил майдонлар ташкил этиш, ёшларнинг иштирокини кенгайтириш, дунёни ривожланган пойтахт шаҳарларида синовдан ўтган янги технологияларни жорий этиш орқали шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, маданий тадбирларни ўтказиш, шаҳар ҳаётини яхшилашга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалаларида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлашдир.

Жамоатчилик кенгашида Тошкент шаҳрини ривожлантириш, уни «XXI аср шаҳри»га айлантириш, сўнгги технологик ютуқларни жорий этиш, шаҳар бошқарувини шаффофлигини таъминлаш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни жорий этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Жумладан, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган «Обод маҳалла» дастурини сифатли тўлиқ ижроси устидан жамоатчилик назорати янги ташкил этилаётган кенгаш томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши фаолиятида қатнашиш таклифларни кенгаш раиси Ҳикмат Абдураҳмонов электрон почта орқали юбориш мумкин.

Маълумот учун, Ҳикмат Абдураҳмонов — Халқаро бизнес ва технологиялари ассоциацияси (AMBiT) раиси, Ўзбек—Хитой савдо уйи ваколатхонаси раҳбари ва бир қатор компаниялар, хусусан, International Business Travel’нинг асосчиларидан биридир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилади