
Темир йўлдан ўтиш йўл-ҳаракати қоидаси бузилиши ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди "Хабар" нашри Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 16 май куни Ўртачирчиқ туманида яшаган Т.Б. ўзига бириктирилган «МАN» русумли юк автомашинасини Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи «Бўзсув-Оққовоқ» темир йўлининг 4402-км.да қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганида электровоз билан тўқнашув содир бўлган. Натижада юк автомашинаси ҳайдовчиси Т.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг