
Фото: «Norma.uz»
Яқин кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги янги бинога кўчиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳокимлик шаҳардаги Ислом Каримов кўчасига кўчиши режалаштирилган. Бу кўчада ҳозир янги мегаполис — «Tashkent city» халқаро бизнес маркази қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида навбатдан ташқари бўлиб ўтган 35-сессияда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзоди бир овоздан тасдиқланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар