11:58 / 19.05.2018
6 171

Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир оила тадбиркорлик билан шуғулланиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир оила тадбиркорлик билан шуғулланиши керак»
Фото: «President.uz»
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти мисолида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури концепцияси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу концепция меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик, ҳунармандлик, фермерлик, касаначиликка ўргатиш орқали уларга даромад манбаи яратиб беришга қаратилган.

Фото: «President.uz»
— Андижонда аҳоли зич жойлашган. Бир-иккита завод бир фоиз аҳолиниям иш билан таъминлай олмайди. Бу ерда одамларни фақат тадбиркорлик, ҳунармандлик орқали боқиш мумкин. Хонадонларга маблағ киритсак, зарур ускуналар бериб, ақл билан ишлашни ўргатсак, одамлар ўзини ўзи боқади. Уйига буюм олади, боласига китоб олиб беради, солиққа, электрга пул тўлайди, бюджетга маблағ тушади. Бир йилдан кейин сарфлаган пулимиз икки баробар бўлиб қайтади. Иқтисодий механизм мана шундай бўлиши керак, деди Президент.

Давлат раҳбари тадбиркор ва ҳунармандлар етказиб берадиган маҳсулотлар сиғимини аниқлаш, одамлар сотиб оладиган товарлар ишлаб чиқариш, хусусан, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир оила тадбиркорлик билан шуғулланиши керак»