
“Ҳуқуқ ахборот” канали давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида тақиқланадиган нарсалар ҳақида хабар берди.
Унга кўра, қуйидагилар тақиқланади:
чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видео суратга олиш;
давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа алоқа воситалардан фойдаланиш;
давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;
ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;
ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек ва қирғиз чегарачилари чегарада низоли вазиятларга йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриб чиқишгани хабар берилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.