10:30 / 20.05.2018
14 987

Сурхондарёда ёмғир қорга айланди, дарёда қизил ва сариқ лойқа оқмоқда (фото, видео)

Сурхондарёда ёмғир қорга айланди, дарёда қизил ва сариқ лойқа оқмоқда (фото, видео)
Май ойининг ўрталаридан буён Ўзбекистон бўйлаб давом этаётган ёғингарчилик ва кучли жалалар жойларда сув тошқинлари ва сел оқимларини келтириб чиқармоқда. Бундан аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғида сел келгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти туманларида сел етказган талофатлар 5 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида ҳам хабар берилди.

Наманган вилояти Косонсой туманида ҳам 543 хонадон қисман сув остида қолган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 майдан 22 майгача Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлиги ҳақида хабар қилган.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида содир бўлган сел оқибатида келиб чиққан сув тошқини видеоси тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги «Элобод», «Азларсой» ва «Богор» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида сел оқими юзага келгани туфайли 754 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берган.

«Kun.uz» мухбирининг хабар беришича, шу кунларда вақти-вақти билан ёғаётган кучли ёмғир Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Олтинсой, Денов ва Қумқўрғон туманларида ҳам кучли сел оқимларини келтириб чиқарган. Жумладан, сел оқими туфайли Бойсун – Термиз автомобиль йўлининг бир қисмини ювиб кетган ва лойқага тўлдирган. Айрим жойларда йўл емирилиб, юк машиналари ўтиши учун яроқсиз ҳолга келган ва йўлларда узун тирбандлик ҳосил бўлган.

Айни пайтда махсус техника сув оқимининг камайиши ва йўлларни зудлик билан таъмирлаш учун шай ҳолатга келтириб қўйганини кўриш мумкин.

Қайд этиб ўтиш жоизки, кучли ёғингарчилик тоғли туманларда қорга ҳам айланган. Шу сабабли Сурхондарёнинг шимолий туманларида йилнинг бу даври учун ноодатий бўлган совуқ ҳаво ҳукмрон бўлиб турибди.

Ушбу фотосурат кеча Бойсун туманининг Дарбанд қишлоғида туширилган. Одатда йилнинг бу фаслида саёзлашиб қолувчи Дарбанд дарёси ва сел оқимидан сўнг лойқа билан тўлиб қомоқда. Қизиғи шундаки, унинг ирмоғидан қизил лойқа, асосий ўзанидан сариқ лойқа келиб аралашиб, сел оқими қизғиш тусга кирмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати томонидан сел хавфи юзага келганда қандай ҳаракатланиш лозимлиги ҳақида йўриқнома ҳам эълон қилинган эди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ёмғир қорга айланди, дарёда қизил ва сариқ лойқа оқмоқда (фото, видео)