
Рамазон ойи аввалидан буён узилмай келаётган хушхабарлар бугун яна давом этди. Ижтимоий тармоқларда кенг оммалашиб бораётган видеода Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имоми бўлган Одилхон қори Юнусхон ўғли сўнгги кунларда кузатилаётган болаларнинг таровиҳ намозларига киришларига баъзи муаммолар энди бартараф этилгани ҳақида гапирди.
“Бугун маърузамизни бошлашдан олдин, “Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳи ъала ниъма”, деб шукроналар айтайлик. Сабаби жуда кўп хушхабарлар бўлмоқда. Жуда кўп янгиликлар бўляпти. Буларнинг сонини, ададини айтиб тугатиб бўлмайдиган даражада хабарлар бўлмоқда. Аллоҳ бу неъматларини зиёда қилсин. Мана ҳозиргина бўлган хушбарлардан бири – ёш болаларга нисбатан озгина монеълик бўлган жойи бор эди. Бугундан бошлаб, ёш болалар учун бемалол дарвозалар очилди. Алҳамдулиллаҳ, бу ҳам жуда катта даража. Саҳарликлар борасида бироз сиқинти (муаммо - таҳр.) бўлаётганди, алҳамдулиллаҳ бунга ҳам рухсат бўлди”, деб айтиб ўтган Одилхон қори Юнусхон ўғли.
[media=https://youtu.be/R0Vbe7NXToc]
Эслатиб ўтамиз, таровиҳ намозлари бошланган кундан буён ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг аксар масжидларига 18 ёшга тўлмаган болаларни (отаси ёки унинг ўрнини босувчи шахс билан бирга бўлса ҳам) киритилмаётгани, айниқса бундай мурожаатларнинг аксар қисми қорилар юрти Наманган вилоятидан бўлгани хабар қилинган эди.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар