15:55 / 22.05.2018
6 138

Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради

Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришгани билан яна бир бор самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Мулоқот давомида давлатлар раҳбарлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида аввал эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Шу муносабат билан Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика мажмуаси, машинасозлик, электротехника саноати ва бошқа юқори технологик тармоқларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари турли форматларда яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манбa: asr.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради