13:25 / 23.05.2018
3 978

Мамлакатимизда энди болани боғчадан фақат ота-онаси ёки васий олиб кетиши мумкин

Мамлакатимизда энди болани боғчадан фақат ота-онаси ёки васий олиб кетиши мумкин
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида болалар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Даракчи хабар бермоқда.

Унда яқин қариндошларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан сўнг болани болалар боғчасидан олиб кетишга рухсат берувчи аввалги қоида йўқ. Болани фақат ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлар) олиб кетиши бўйича қоида қолди.

Ота-оналар кечки пайт болани олиб кетмаганда тарбиячи уни уйигача олиб бориб қўйишга мажбур эмас ва энди бундай қилолмайди. Бола боғчада қолади.

Шунингдек, энди ҳар куни эрталаб тарбиячилар ҳамшира назорати остида болаларнинг тиббий ҳолатини текширувдан ўтказишга мажбур бўлади.

Болалар боғчасидан ташқаридаги барча сайр ва экскурсиялар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақда ота-оналар ҳам хабардор қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мамлакатимизда энди болани боғчадан фақат ота-онаси ёки васий олиб кетиши мумкин