
Шу йилнинг 20 май куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида мактаб ўқитувчиси Н.Ш. ИИБга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Жорий йилнинг январь ойида номаълум шахс унинг мобиль телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини Навоий вилоятида яшовчи Азиз Умидов деб таништириб, ҳозирда Наманган вилояти Поп туманидаги ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғи Р.Р.ни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришини, бунинг эвазига 2.800 АҚШ долларини йўловчи такси орқали Бухоро шаҳрига юборишини айтади.
Н.Ш. унга ишониб нотаниш ҳайдовчи орқали пулни бериб юборган. Натижада номаълум шахс берган ваъдасини бажармаган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ҳозирда Бухоро вилояти ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Ж.Т. содир этганлиги аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар