08:30 / 24.05.2018
4 271

Travel and Leisure: Ўзбекистон ва АҚШ - туризм учун энг яхши мамлакатлар

Travel and Leisure: Ўзбекистон ва АҚШ - туризм учун энг яхши мамлакатлар
Ўзбекистон 2017 йил якунларига кўра Канада, Франция, АҚШ, Буюк Британия, Финляндия ва Мальдив ороллари билан бир қаторда "Сайёҳлар учун энг жозибадор мамлакатлар" сафидан жой олди. Шунингдек АҚШ ва Ўзбекистон "Туризм учун энг яхши жой" деб топилди. Travel and Leisure журнали редактори Ян Цзепинг Шанхайда бўлиб ўтган XVI мукофотлаш маросимида шу ҳақида маълум қилди.

Шанхайда 2017 йил якунлари бўйича туристик соҳа ривожидаги энг яхши ютуқлар учун машҳур Travel and Leisure журналининг XVI мукофотлаш маросими - Travel & Leisure Industry Awards бўлиб ўтди.

Етакчи меҳмонхона брендлари ва бош консулликлар вакиллари иштирокидаги маросим давомида энг яхши меҳмонхоналар, авиакомпаниялар, сервис, ресторанлар, спа-салонлар, сайёҳлар учун мазмунли саёҳатни ташкиллаштирган мамлакатлар номинациялари эълон қилинди.

Танлов якунларига кўра, туристик саёҳатларни ташкиллаштириш учун энг жозибадор йўналишлар рейтингидан Канада, Франция, АҚШ, Буюк Британия, Финляндия, Мальдив ороллари ва Ўзбекистон жой олди.

Travel and Leisure журнали редактори Ян Цзепинг баҳолар таҳлили ва турли фикрлардан келиб чиқиб, "Туризм учун энг яхши жой" номинациясида Ўзбекистон ва АҚШни ғолиб дея эълон қилди.

Travel and Leisure - Америкадаги шу номли журналнинг муқобили, унинг ХХРдаги бўлими 2001 йилда очилган. Журналнинг Хитойдаги адади йилига 630 минг нусхани ташкил қилади. Журнал мана 15 йилдирки Travel & Leisure Industry Awards мукофотларига ҳомийлик қилиб келади. Бундан ташқари, у эксклюзив туризм ва кўргазмалар бўйича World Travel Awards халқаро ярмаркасининг Осиёдаги биринчи ва расмий туристик медиа-ҳамкори ҳисобланади. Журналнинг онлайн-версиясини кунига 100 минглаб киши кузатади, обуначилар сони эса 1 миллиондан ортиқни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Travel and Leisure: Ўзбекистон ва АҚШ - туризм учун энг яхши мамлакатлар