14:57 / 25.05.2018
8 910

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар миқдори оширилади

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар миқдори оширилади
Шу йилнинг охирига қадар Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik»га таяниб Хабар нашри маълум қилди.

Ҳужжатда транспорт воситасини бошқариш маданиятини мунтазам равишда бузиб келган «йўл безорилари», огоҳлантирувчи чироқни ёқмасдан бир полосадан иккинчисига ўтганлар ҳамда баланд овоздаги сигналлардан ноўрин фойдаланган ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам ўз аксини топади.

Бундан ташқари, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгариликни кучайтириш, хусусан, бундай қоидабузувчиларни маъмурий қамоққа олиш чоралари кўрилиши ҳам назарда тутилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимлари талабига бўйсунмай транспорт воситасини тўхтатмаган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам жарималар миқдори оширилади.

Янги ҳужжатда йўл қоидасини бузган пиёдалар учун ҳам жарималар ва жавобгарлик кучайтирилади. Шу йилнинг август ойидан бошлаб йўл қоидасини бузган пиёдалар ахборот-коммуникация воситалари орқали аниқланиб, электрон баённомалар расмийлаштирилиши йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар миқдори оширилади