11:56 / 26.05.2018
4 846

«Яндекс.Такси»нинг 26 та ноқонуний автомобили жарима майдонига юборилди

«Яндекс.Такси»нинг 26 та ноқонуний автомобили жарима майдонига юборилди
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тегишли лицензия олмасдан туриб «Яндекс.Такси» фойдаланувчиларини ташиш билан шуғулланган 26 нафар ҳайдовчини аниқлади, деб ёзади UzNews'га таяниб Дарё.

Тошкентда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ўнлаб хизматлар бир қатор ваколатли ташкилотларга Ўзбекистон ҳудудида «Яндекс.Такси»нинг ноқонуний фаолиятига нуқта қўйишни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатда айтилишича, «Яндекс.Такси» мобил интернет-серверини ишга туширган номаълум шахслар республика ҳудудида ўз фаолиятини хўжалик юритувчи субъектни рўйхатдан ўтказмасдан, шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун лицензия олмасдан туриб ўз тижорий фаолиятини бошлаган. Шунингдек, улар йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган автомобиллардан фойдаланган.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг коллектив мурожаатга жавобан йўллаган расмий хатида агентлик бошқармаси «Яндекс.Такси» мобил дастури орқали йўловчи ташиш билан ноқонуний тарзда шуғулланган ҳайдовчиларни аниқлагани айтилади. 26 нафар бундай ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддаси («Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш»)га мувофиқ протоколлар расмийлаштирилган, уларнинг автомобиллари эса жарима майдонига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Яндекс.Такси»нинг 26 та ноқонуний автомобили жарима майдонига юборилди