
Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги кўприк Рамазон ойи якунида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
667,5 метрни ташкил этувчи кўпирикни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприк қурилиш трести» корхонаси мутахассислари тайёрламоқда.
Кўприкнинг эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги 24,5 метрни ташкил этади. Иншоот жами 21та устун устида барпо этилмоқда. Бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилади.
Умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилади, шунингдек, кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар