Тошкент шаҳрида Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари туташган ҳудудда Ўзбекистон тарихида илк марта 3 поғонали кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодиржон Максумов Kun.uz'га хабар қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Махтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси кесишган нуқтада 3 поғонали кўприк қурилади. Унинг остида - Оҳангарон шоссе йўналиши бўйича йўл ўтказувчи туннел, ўртасида - чорраҳа кесишмасини айлана йўл тарзига айлантириш, устида - кўприк қурилиши режалаштирилмоқда.
«Яна битта кўприк бўлади. Бу Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилган самолётларни олиб чиқишга мўлжалланган», дейди кўприк қурилиши билан шуғулланаётган фирма вакили.
Қурилиш ишлари аллақачон бошланган. Айни пайтда, қурилиш якунига қадар фойдаланиш учун ёрдамчи йўллар ҳозирланмоқда. Нодиржон Максумовнинг айтишича, кўприк қурилишининг биринчи босқичи туннелни қазиш билан бошланади, бир вақтнинг ўзида, туннель ўтказилиши назарда тутилган йўл остидаги коммуникациялар четга сурилади.
«Бу ҳолатда йўл четидаги 21та уй мажбурий бузилиши талаб этилади. Бу масала ҳам тез орада ўз ечимини топади», деб таъкидлайди ҳоким ўринбосари.
Қурилиш лойиҳаси ва ишларининг барчаси маҳаллий мутахассислар томонидан тайёрланмоқда. Тошкент шаҳридаги 3 поғонали кўприк 2019 йил фойдаланишга топширилиши кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради