Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудидан номаълум фуқаронинг жасади топилади ва унинг бўғилгани ҳамда пичоқлаб кетилгани аниқланади.
2018 йил 24 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, муқаддам судланган, В.К. ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам судланганлар П.К. ва Э.С.лар ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Сергели туманига келганларида В.К. ҳайдовчи Ж.Р.нинг бўйин қисмидан бўғган вақтида П.К. ва Э.С.лар уни пичоқ билан кўкрак қисмига уриб ўлдириб, жасадни воқеа жойига ташлаб, Чирчиқ шаҳрига бориб Ж.Р.га тегишли пулларни ҳамда мобиль телефонини олиб автомашинани ташлаб қочиб кетганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган тезкор чоралар натижасида В.К., П.К ва Э.С.лар қўлга олинганлар.
Ушбу жиноят иши юзасидан Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судяси Ғафур Амонов айбланувчиларни судга қадар эҳтиёт чораси сифатида вақтинча қамоқда сақлашга санкция берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди