23:23 / 28.05.2018
4 475

Тошкентда ИИББ ходимига қарши куч ишлатишди

Тошкентда ИИББ ходимига қарши куч ишлатишди
Жорий йилнинг 5 март куни «Олтин топган» блокпостида ЙПХ инспектори сафдор У.Ачилов томонидан «Дамас» русумли автомобиль тўхтатилади, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Ҳайдовчи, 24 ёшли Х.С.нинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқни берувчи ҳужжатларга эга эмаслиги аниқланади. Шунда ички ишлар ходими қоидага биноан машина жарима майдончасига жойлаштирилишини маълум қилади. Бу эса С.нинг отаси ва автомобилдагиларга ёқмайди. Улар ЙПХ инспекторини турли гап сўзлар билан чалғита бошлайдилар ва фурсатдан фойдаланган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб қолади.

Сафдор У.Ачилов ёрдамга қўшимча куч чақиради. ППХ сержанти Жавоҳир Элмуродов ҳамда ЙПХ инспектори сафдор Улуғбек Матмуродов қоидабузар машинаси ортидан борадилар. Улар «Дамас» автомобилини Бектемир туманининг Тинчлик кўчасида қувиб етадилар ва йўлини тўсиб тўхтатадилар. Ички ишлар ходимлари баённомани расмийлаштириш учун ҳайдовчидан паспортини сўрашади.

Шу вақтда қоидабузарнинг отаси 1967 йилда туғилган Х.Ҳ. ва унинг яқинлари ҳамда қариндошлари – Сурхондарё вилоятидан келган Н.И., 1974 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Х.Н., 1992 йилда таваллуд топган Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Н. ҳамда Қашқадарё вилоятидан бўлган, 1995 йилда туғилган Т.О. ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қиладилар. Улар ҳуқуқ посбонларига нисбатан зўравонлик қилиб, ЙПХ нозирининг қўлидаги баённомани йиртиб ташлайдилар. Погонларини юлиб олиш учун ходимларга ташланадилар.

Ушбу ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219 моддаси 2 қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ИИББ ходимига қарши куч ишлатишди