Россия президенти Владимир Путин куз ўрталарида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади, деб хабар қилди Россия элчиси Владимир Тюрденев.
“Ташриф кузнинг ўрталарига режалаштирилган, эҳтимол октябрда бўлиши мумкин. Лекин унгача, расмий равишда тасдиқланмагунга қадар аниқ саналар ҳақида гапириш амри маҳол. Раҳбарларимизнинг иш жадвалларида вақт тизиқлиги туфайли охирги вақтгача аниқ саналар ҳақида гапириш қийин бўлади. Шунга қарамай, ташриф масаласи келишиб олинган, бу бир неча бор тасдиқланган”, — деб таъкидлади Россия элчиси.
Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда Россия сармояси иштирокида 960 дан ортиқ корхоналар иш фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси экспертлари фикрига кўра, йил якунига қадар уларнинг сони мингтага етади. Ўзбекистон Россияда 560 та корхона очган.
Республика МДҲ давлатлари орасида Россия билан товар айирбошлаш бўйича тўртинчи ўринда туради. 2017 йил якуни бўйича у 3,6 миллиард доллар ташкил қилиб, 33,9 фоизга кўпайди.
Шу йил январ-февралда товар айлануви 50,2 фоизга ортиб, қарийб 600 миллион долларга етди. Россия экспорти 59,7 фоизга, импорт эса 28,1 фоизга кўпайди. Россиядан Ўзбекистонга умумий инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард доллардан ортиб кетди.
Манбa: asr.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда