date
views 4 683

Тошкентда «Spark» ЙПХ инспекторини уриб юборди (видео)

Тошкентда «Spark» ЙПХ инспекторини уриб юборди (видео)
31 май куни кечаси Тошкент чорраҳаларининг бирида ЙХҲБ инспекторини автомашина уриб юборган. Маълум бўлишича, ушбу воқеа Навоий кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда «Repost.uz» сайти хабар берди.

Видеодан кўриниб турибдики, инспектор пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг огоҳлантирувчи чироқлари ёниб-ўчаётган пайтда ўтишга ҳаракат қилган. Қаторда турган автомашиналардан бири эса, унга ёнган яшил чироқда ўтишга ҳаракат қилиб, инспекторни кўрмай уриб юборган. Мазкур воқеани қуйидаги ҲАВОЛА рқали кўришингиз мумкин.

Маълум қилинишича, инспектор ҳодиса оқибатида кичик жароҳатлар олган ва унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Spark» ЙПХ инспекторини уриб юборди (видео)