date
views 4 978

Қидирувдаги 17 ёшли Ёсинхон қори топилди

Қидирувдаги 17 ёшли Ёсинхон қори топилди
Фото: «Kun.uz»
Тошкент транспорт коллежининг биринчи курси ўқувчиси Ёсинхон қори 2018 йил 27 май куни тонг саҳар Чилонзор 5-мавзеда яшаб турган уйидан чиқиб кетгани ҳолда қайтиб келмагани ва қидирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Йигитнинг отаси Абдулбосит қорининг «Kun.uz» нашрига қўнғироқ қилиб хушхабар беришича, фарзанди Ёсинхон қори бугун топилган.

«Шу муносабат билан мазкур савобли ишда ҳисса қўшган барча ҳамюртларимизни Ёсинхон қорининг ота-онаси ва ўзимиз номимиздан ташаккур билдирамиз. Аллоҳ ҳар бир хайрли ишимизда Ўзи мададкор бўлсин!», дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги 17 ёшли Ёсинхон қори топилди