
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Сижжак қишлоғи, Чорбоғ қўрғонида жойлашган Пирамидада “Ямаха” скутеридан сувга тушиб кетган фуқаро сувдан қайтиб чиқмади, деб хабар қилди Sof.uz нашри.
Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабар беришича, 2018 йил 2 июнь куни соат тахминан 15:50да, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, М.Турдибаев бошқарувидаги “Ямаха” русумли скутерини Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Шайбон кўчасини пастки томонидан оқиб ўтувчи сув соҳилидан Чорбоғ қўрғонида жойлашган “Пирамида” дам олиш оромгоҳи томонга бошқариб кетаётган вақтда, бошқарувни эплай олмай сувга йиқилиб кетиши оқибатида сувдан қайтиб чиқмаган.
Ҳозирда М.Турдибаевни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Терговга қадар текширувни эса туман ИИБ олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар