11:43 / 06.06.2018
5 836

Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими ўзгаради

Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими ўзгаради
Фото: Norma.uz
Давлатимиз раҳбарининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими янги низом ишлаб чиқилади.

Ҳужжатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаши лозимлиги белгиланган.

Бунда асосий эътибор баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштириш, таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат ва ҳ.к.) усулларини, шу жумладан, муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этиш ҳамда семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сонини белгилашга ва уларни топшириш муддатини ўзгартиришга қаратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими ўзгаради