
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар