Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида эҳтиётсизлик оқибатида 9 ёшли бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, тахминан соат 17.30ларда Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун боради. Ўзи билан бирга автомашинада набирасини олиб кетади. Боғ ичига кирганда, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдиради. Қаровсиз қолдирилган бола автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган. Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Навоийда «Дамас»даги газ балони портлади, жабрланганлар бор

Жиззахда "Нексия" бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди...

Жиззахда юк автомашинаси портлаши оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Ғузордаги автомашиналар жарима майдончасида "Матиз" ёниб кетди

Бўстонлиқда эркак автомашина ичида ўзини ёқиб юборди

Тошкентда содир бўлган йирик ёнғинда 7 та автомобиль ёниб кетди