4 117
Шавкат Мирзиёев Фарғонада қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди (фото)
Ўзбекистон Президенти Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
«Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаси. Мақсадимиз - маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент тадбиркор ва мутахассислар билан суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди