Халқ таълими вазирлиги болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан топширилиши белгиланган ҳужжатларни маълум қилди.
Ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:
- ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
- ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
- боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
- боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ, тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.
Умумтаълим муассасаси раҳбари мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Мактаб раҳбари умумтаълим муассасаларига болани ўқишга қабул қилиш учун фуқаролардан ҳужжат талаб қилишда юқорида келтирилган норматив- ҳуқуқий ҳужжатдаги нормаларга таянади. Директорнинг амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилмаслиги эса унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашга асос бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг янги тури пайдо бўлади

Тавсияномага эга абитуриентларнинг аризалари 20 июлгача қабул қилинади

7 ёшга тўлмаганларни ҳудудидан бошқа ердаги мактабга қабул қилиш пуллик бўлади

Энди мактабда ўқимаганларга ҳам аттестат берилади

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган ОТМлар рўйхати билан танишинг

Абитуриентлар, Қабул комиссиясига топшириладиган ҳужжатлар билан танишинг