23:53 / 16.06.2018
4 168

Ўзини банк ходими деб таништирган фирибгарлар

Ўзини банк ходими деб таништирган фирибгарлар
Фото: «7kun.info»
12 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи С.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилади.У шу йилнинг 9 июнь куни номаълум аёл унинг уйига келиб, ўзини банк ходими деб таништиргани ва 30 фоизлик чегирма билан дам олиш масканига йўлланма олиб беришини айтиб, ундан 1.400 АҚШ долларини алдаб олганидан шикоят қилади. Фирибгар доллар ўрнига 8 дона қалбаки 200 евро купюраси солинган конвертни бериб, бир неча кундан кейин пулларни банк орқали миллий сўмга алмаштириб беришини айтиб, воқеа жойидан кетади.

«Ҳурматли фуқаролар, ўз хорижий валютангизни банкларнинг валюта айрибошлаш шохобчалари орқали алмаштиринг. Агарда сиз ва яқинларингиз олдига ана шундай шахслар келиб, пулларингизни миллий валютага алмаштириб беришини айтса, билингки, улар — фирибгардир. Бундай ҳолда дарҳол ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимлари ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш фирибгарлик жинояти Янгийўл шаҳрида ҳам содир бўлганди. Ўзларини банк ходимлари деб таништирган фирибгарлар яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АҚШ долларида муомала қилиш чекланади деб алдаб, пенсионерларнинг АҚШ долларини сохта Евро банкноталарига алмаштириб кетишганди.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини банк ходими деб таништирган фирибгарлар