
Ўзбекистонда 2015 йил 4 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаига сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади, деб ёзади Kun.uz.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг 25 декабрдаги қарорига асосан, қайта сайлов бўлиб ўтадиган сайлов округлари рўйхати тасдиқланган.
Сайловчилар 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда энг кўп овоз олган икки номзоддан бирига овоз беришлари керак бўлади. Энг овоз олган номзод депутат сифатида сайланган ҳисобланади.
Такрорий сайловлар қуйидаги сайлов округларида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда “Газета.uz”.
Тошкент
Оқтепа 124-СО
Тошкент вилояти
Бекобод 78-СО
Дўстообод 89-СО
Қорақалпоғистон
Элликқалъа 3-СО
Андижон вилояти
Олтинкўл 10-СО
Бухоро вилояти
Шоҳруд 23-СО
Жиззах вилояти
Дўстлик 30-СО
Навоий вилояти
Навоий 34-СО
Наманган вилояти
Уйчи 45-СО
Чуст 48-СО
Самарқанд вилояти
Булунғур 52-СО
Сирдарё вилояти
Оқолтин 67-СО
Сурхондарё вилояти
Термиз 70-СО
Жарқўрғон 71-СО
Қумқўрғон 72-СО
Шўрчи 73-СО
Денов 74-СО
Фарғона вилояти
Данғара 91
Риштон 95-СО
Марғилот 98-СО
Хоразм вилояти
Боғот 106-СО
Қашқадарё вилояти
Нишон 115-СО
Овоз бериш жараёни асосий сайловлар учун тузилган сайловчилар рўйхати бўйича ўтказилади.
Фото: Газета.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар