
19 июнь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги педагогика коллежига рўмол ўраб ўқишга борган қизга маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари уйингга кет, деб босим ўтказганини қизнинг отаси Расул Мўминов Facebook саҳифасида ёзди.
Расул Мўминовнинг маълумотига кўра, “маънавият”чи ўринбосар ўқувчи қизни “бетайин” деб ҳақоратлаган, камига коллеж ўқувчиларининг олдида таёқча билан қўлига урган.
Бу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кучли эътирозини келтириб чиқарди. Қўйилганига 5 соат бўлган хабарга беш юзга яқин тармоқ аъзоси муносабат билдирди, тармоқ аъзолари томонидан 350 мартага яқин улашилди ва юзлаб изоҳлар ёзилди.
“Фейсбук”чилар, асосан, директорни ўқувчини камситиб обрўсини тўкканликда ва жисмоний куч қўллаганликда айбламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар