
Йўл транспорт ҳодисаси шу йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Катта Хирмонтепа кўчасида соат тахминан 23:40да содир бўлган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, оқ рангли «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси 38 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. ЙТҲ натижасида жабрланган пиёда шифохонага ётқизилган ҳамда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа жойида пиёдани оғир аҳволда қолдириб қочиб кетган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Ш. экани аниқланиб, ҳозирда қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар