
Тошкент шаҳар Олмазор туман жиноят судида “авторитет”лик, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги “бош авторитет”ликка даъвогар ҳисобланган Аббосхон Хўжаев ҳамда Маҳмуд Қурбоновлар иши кўриб чиқилди.
Ушбу жиноят иши М. Обидов раислигида атрофлича ўрганилди. Ва Аббосхон Хўжаев, Маҳмуд Қурбоновлар республика жиноят мажмуасининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилди. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, суд ҳайъати ушбу жиноят ишини кўриб чиқиш ва ҳукм эълон қилишда конституция талаблари асосида иш кўрди, адолат ва ҳақиқатпарварликка суянган ҳолда ҳукм эълон қилди.
Бунга кўра, Аббосхон Хўжаев икки йил, Маҳмуд Қурбонов эса 1 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо интизом кучайтирилган колонияда ўташ зарурлиги белгилаб қўйилди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар