07:30 / 22.06.2018
6 247

Тошкентда 1,6 млн долларлик уй сотилмоқда (фото)

Тошкентда 1,6 млн долларлик уй сотилмоқда (фото)
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳашамдор уй сотувга қўйилди, деб хабар қилинмоқда Olx.uz саҳифасида.

Эълонда айтилишига кўра, уч қаватли янги уй "Беверли Хиллз" лойиҳаси асосида қурилган бўлиб, унинг умумий майдони 1200 квадрат метрни ташкил қилади, барча мебеллар Италияда ишлаб чиқарилган.

Коттеж ҳовлисида пальма дарахтлари экилган. Шунингдек у ерда усти ёпиқ бассейн ҳам бор.

Коттеж барча коммуникация тармоқларига уланган: газ, сув, электр таъминоти.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)